GM Uzbekistan ёниб кетган Cobalt учун 100 млн сўмдан ортиқ жарима тўлайдиган бўлди

17:16 25 Июнь 2019 Жамият
699 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Чирчиқ шаҳри мутасаддиларига ариза келиб тушди.

Унга кўра, фуқаро М. Исмоилова 2017 йил 9 ноябрда Қибрай туманида жойлашган “Қибрай авто-мото сервис” МЧЖга “Кобальт” автомобили учун 83 865 970 сўмга тўлов қилади ва 2017 йил 26- декабрда автомобилни шартномага мувофиқ қабул қилиб олади.

Исмоилованинг турмуш ўртоғи И.Қурбанбаев бошқарувида бўлган машина бор йўғи 2199 км юрган. Қурбанбаев Россия федерациясига ишга кетгандан сўнг автомашина бошқа ҳаракатда бўлмаган. Машина вақти-вақти билан ўн – ўн беш дақиқа қиздириб турилган холос.

Исмоилова М. 2018 йил 22 сентябрь куни автомашинани ёнаётганини кўрган ва ёнғин хавфсизлик хизматига қўнғироқ қилган. Дастлабки хулосалар ва экспертлар ўрганиши натижасида автомашинанинг электр симларида носозлик борлиги, хизмат яхши йўлга қўйилмаганлиги маълум бўлди.

Суд қарорига кўра, истеъмолчи Исмоиловага “Қибрай авто-мото сервис” МЧЖ томонидан носоз автомашина сотилганлиги учун 97 497 380 миқдорида компенсация ҳамда 3 899 896 сўм давлат божи ундиришига қарор қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019