GM Uzbekistan яна салкам 30 минг дона автомобилни сотувга қўйди

12:39 07 Сентябр 2018 Жамият
358 0
Фото: GM Uzbekistan

GM Uzbekistan АЖ сентябрь ойида шартнома тузадиган  харидорларга ноябрь ойида автомобиль олиш учун 29 314 дона шартномалар мавжудлигини маълум қилди.

Шундан – 3 523 дона Damas, 680 дона Labo, 108 дона Matiz, 2 145 дона Spark, 7 889 дона Nexia, 8 173 дона Cobalt, 5 522 дона Lacetti, 996 дона Malibu, 278 дона Captiva.

Ҳар бир мижоз GM Uzbekistan АЖ сайтидаги ушбу ҳавола орқали  кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши, шунингдек автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин.

Сайтдаги барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб боради ва келаси куннинг соат 09:00 гача фаол саналади. Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга қараб ўзгариб бориши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар