GM Uzbekistan Spark ишлаб чиқаришни 3 баробарга оширади

18:27 06 Сентябр 2018 Жамият
661 0
Фото: GM Uzbekistan

«GM Uzbekistan» АЖ механик узатмали «Спарк» автомобилини ишлаб чиқариш ҳажмини оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Мижозлар истаги ва бозорнинг ижобий тенденцияларини инобатга олиб, биз механик узатмали «Спарк» автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини 6 223 дан 19 993 донагача оширяпмиз. Компания харидорларнинг талабларини қондириш ва барча ариза ва таклифларга ижобий жавоб бериш, шунингдек қулай шартнома тузиш учун барча шароитларни яратиш учун барча зарурий чораларни амалга оширади. Сабр қилганингиз учун миннатдормиз!», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси қайта йўлга қўйилиши билан харидорлар томонидан келиб тушаётган аризалар инобатга олиниб, компания томонидан бозор талабларини қондириш мақсадида талабгир автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми оширилишини маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019