GM Uzbekistan сентябрдан янги моделдаги автомобилини сотувга чиқаради

16:41 08 Август 2018 Иқтисодиёт
1711 0
Фото: Спутник

GM Uzbekistan сентябрь ойидан Chevrolet Tracker автомобилларини сотувга чиқаради. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг «Ўзавтосаноат» вакиллари билан ташкил қилган савол-жавобларида маълум қилинган.

Пресс клуб ижтимоий тармоқлар орқали берилган саволларга компания жавобларини эълон қилган. Улардан бирида корхона автомобиль моделлари қаторини кенгайтириш ва янгилаш устида фаол ишлаётганини маълум қилган.

«Мисол учун, 2015 йил октябрь ойидан газ ускунали «Ласетти»модификацияси, 2016 йил март ойидан олд панжараси янгиланган «Спарк» русуми, 2016 йил май ойидан «Нексия» моделининг янги авлоди, 2017 йил апрель ойидан «Малибу» моделининг янги авлоди ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойидан сотуви амалга ошириладиган «Треккер» автомобили кабиларни келтириш мумкин», - дейилади хабарда.

Компания шунингдек, келажакдаги режаларида электромобилларни ишлаб чиқариш ҳам белгилангани маълум қилган. Унга кўра, “А” синфидаги автомобиллар ишлаб чиқариш 2027 йилдан ва “В” синфидаги автомобилларни ишлаб чиқариш эса 2028 йилдан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг нобярида Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар