GM Uzbekistan сайтида харидорлар учун янги хизмат ишга туширилди

11:02 28 Август 2018 Жамият
552 0

GM Uzbekistan компанияси мижозлар ишончини ошириш ва савдо тизими шаффофлигини таъминлаш мақсадида ўзининг расмий сайтида янги бўлим ишга туширилди. Шу орқали харидорлар илгари рўйхатдан ўтказилган аризалар(электрон навбат) бўйича шартнома қилиш учун автомобилларни ҳар куни кўриб бориши мумкин.

Янги бўлимда бугунги кунда электрон навбат бўйича шартнома қилиш учун барча моделлардаги 12 мингдан ортиқ автомобиль мавжуд. Илгари рўйхатдан ўтказилган автомобиллар рўйхати тегишли сананиннг 9:00 дан амалда бўлиб, тузилган шартномаларга қараб ҳар куни янгиланиб борилади.

Янги хизмат харидорга ўз навбати ўзгариши суръатларини кузатиб бориш имконини беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар