GM Uzbekistan Қозоғистонга тайёр Nexia R3 автомобилларини етказиб беради

10:48 18 Март 2019 Иқтисодиёт
403 0

GM Uzbekistan Қозоғистонга Nexia R3 комплектларни мунтазам етказиб беради.

“16 март куни GM Uzbekistan Қозоғистонга автомобилларнинг биринчи партиясини экспорт қилди. Компания Костанай(Қозоғистон) шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводида йирик узатмали йиғиш учун Nexia R3, шунингдек, “Равон Моторс Казахстан” дилерига тайёр R4 модели экспортини амалга оширади”, - дея маълум қилди GM Uzbekistan.

Бундан ташқари, компания йил бошидан буён Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспорт қилишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, “СариаркаАвтоПром” корхонасида 2017 йилдан Ravon Nexia R3 седанини йиғиш йўлга қўйилган эди. Унинг қувватига йилига 3 мингга яқин автомобилга тенг. Истиқболда ушбу кўрсаткични ошириш имконияти ҳам назарда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019