GM Uzbekistan​ қўшилган қиймат солиғидан озод этилади

15:35 28 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
623 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ қонунчиликка қуйидаги ўзгартиришлар киритилди.

“Ҳуқуқий ахборот“ каналига кўра, “Женерал Моторс Ўзбекистон” ЁАЖга берилган солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Компания эндиликда фақатгина қўшилган қиймат солиғидан озод этилади. Эслатиб ўтамиз компания илгари барча солиқлардан озод этилган эди.

“JV MAN Auto-Uzbekistan​” МЧЖнинг ҳам фойда солиғига оид имтиёзи бекор қилиниб, фақатгина қўшилган қиймат солиғига оид имтиёзи сақлаб қолинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019