GM Uzbekistan номи ўзгарди 

10:28 03 Июль 2019 Иқтисодиёт
919 0

GM Uzbekistan компанияси ўз номини UZAUTO MOTORS’га ўзгартирди. Бундан Корпоратив маълумот ягона порталидаги хабар дарак беряпти.

Компания келгуси бир неча ой ичида ўз номини ўзгартириши ҳақида февраль ойида хабар берганди. Ўшанда «Ўзавтосаноат» «General Motors улушини сотиб олгани туфайли ном ўзгараётгани хабар берилди.

Порталга кўра, номни ўзгартириш тўғрисидаги қарор 26 июнь куни бир овоздан қабул қилинди. Таъсис ҳужжатларидаги тегишли ўзгартиришлар 1 июлда рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan 2008 йилда ташкил топган бўлиб, 10 йилдан зиёд вақт мобайнида «Ўзавтосаноат» ва АҚШнинг General Motors компанияси қўшма корхонаси сифатида фаолият олиб борди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?