«GM Uzbekistan» Nexia ва Malibu автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажмини салкам 10 бараварга оширди

12:05 29 Август 2018 Жамият
578 0

«GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомбиллар савдоси қайта бошланганлиги ва харидорлар томонидан келиб тушаётган мурожатларни инобатга олган ҳолда, компания томонидан Ўзбекистон Республикаси бозоридаги ҳаридорлар талабларини қондириш  мақсадида, талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш хажмларини оширишнинг тез мослашувчан механизмини жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда компания расмий сайти хабар берди.

Ҳусусан, «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан механик узатмали “Нексия” автомобилларини ишлаб чиқариш хажмлари август ойидан бошлаб 3 501 донага, сентябрь ойида эса 4 143 донагача оширилди, йил охиригача эса ушбу моделнинг ишлаб чиқариш хажмлари 34 804 донагача етказилади.

Шунингдек, “Малибу” автомобилларини ишлаб чиқариш хажмлари ойига 240 донадан 2 200 донага ошириш режалаштирилган.

Компания мижозлар томонидан таклифлар ва талабларни инобатга олган ҳолда, бошқа русумдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш хажмларини ҳам яқин ойларда ошириш учун барча имкониятларни жалб қилмоқда. 

Мижозлар учун қулайликлар яратиш, шаффофликни таъминлашга қаратилган ва кундалик равишда янгиланиб бориладиган онлайн равишда шартнома тузиш тизими асосидаги барча аризалар максимал даражада тез кўриб чиқилади.

Компания дилерлик ташкилотларида ноқонуний ҳатти-харакатлар ва мижозлардан товламачилик орқали қўшимча пул маблағларини талаб қилиш каби ҳолатлар пайдо бўлса, ташкилот Call-марказига (141-77-77) дарҳол мурожаат қилишни сўрамоқда. Барча ноқонуний ҳаракатлар ҳолатлари алоҳида назорат остига олинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар