GM Uzbekistan энди Lacetti автомобили учун имтиёзли кредитларни эълон қилди

16:02 09 Октябр 2018 Иқтисодиёт
10926 0

GM Uzbekistan компанияси “Капиталбанк” билан ҳамкорликда Lacetti автомобили учун имтиёзли кредитларни жорий қилди. Бу ҳақда компания вакили “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Компания вакилининг маълум қилишича, бунинг учун Lacetti SX M/T (1-позиция) автомобили қўйилган бўлиб, уни қуйидаги кредит шартлари бўйича сотиб олиш мумкин:

10% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 5 йилгача — 22% йиллик;

30% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 3 йилгача — 20% йиллик;

50% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 2 йилгача — 19% йиллик;

60% олдиндан тўлов амалга оширилганда — 15 ойгача — 18% йиллик.

Имтиёзли автокредит учун ҳозирда 1000 дона мазкур русумдаги автомобил жамланмаси сотувга чиқарилган. Мазкур турдаги Lacetti автомобиллари дилерлик салонларида 107 млн 291 минг сўмдан таклиф қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, компания тез орада мана шундай имтиёзли шартлардаги автокредитлар миқдорини оширишни режалаштирмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019