GM Uzbekistan дарҳол олиб кетиш учун 398 дона автомобил таклиф қилмоқда

10:21 26 Октябр 2018 Жамият
921 0

24 октябрь ҳолатига GM Uzbekistan АЖ расмий дилерлари томонидан “45 дақиқада автомобиль!” дастури бўйича харидорларга 398 дона автомобиль таклиф қилинмоқда.

Савдода 325 дона Spark ва 73 дона Cobalt автомобили бор.

Позициялар кесимида Spark 2-поз M/T, 3-поз A/T, 4-поз евро A/T, 2-поз евро M/T, Cobalt 1-поз евро A/Т, 1-поз евро M/Т, 4-поз евро A/Т, 2-поз евро A/T тақдим этилган.

Компания турли важларда қўшимча маблағ талаб қилиш ҳолатлари юзага келса зудлик билан компаниянинг Call-маркази ёки Ўзбекистон Бош прокуратурага мурожаат қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan “шапкасиз” автомобиль харид қилиш учун шартномалар тайёрлаб қўйганлиги ҳақида хабар бергандик.

Шундан 9486 дона “Spark”, 2007 дона “Nexia”, 3325 дона “Cobalt”, 6515 “Lacetti” ҳамда 2725 дона “Malibu” бўйича шартномалар мавжудлигини маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019