GM Uzbekistan АЖнинг янги лабораторияси тадбиркорларга қандай фойда беради?

19:03 19 Июль 2018 Жамият
267 0
Фото: GM Uzbekistan

Автомобиль эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш истагини билдирган маҳаллий тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида GM Uzbekistan АЖ томонидан Марказий синов-ўлчов лабораторияси ишга туширилди. Мазкур лабораторияда тадбиркорлар ўзлари маҳаллийлаштириш истагини билдираётган маҳсулотни бепул синов ва сертификациядан ўтказиш имконига эга бўладилар. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар берди.

Юқори аниқлик ва ишончли замонавий ускуналар билан жиҳозланган лабораторияда “Ўзстандарт” агентлиги ва бошқа ихтисослашган муассасаларда ўқув курсини ўтаган юқори малакали ходимлар фаолият юритишади.

Лабораторияда эҳтиёт қисмларнинг ёруғликка, занглашга, чиришга, ҳар қандай об-ҳаво шароитига, шикастланиш ҳамда сиқилишга чидамлилигини синовдан ўтказиш учун барча замонавий ускуналар мавжуд.

Лаборатория қошида маҳаллийлаштирилган эҳтиёт қисмларни синовдан ўтказиш масалалари бўйича барча зарурий маълумотларни тақдим этадиган Ахборот –ресурс Маркази ишга туширилган бўлиб, унда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берилади.

Лаборатория “Ўзстандарт” агентлиги томонидан 2020 йил муддатгача аккредитациядан ўтказилган ҳамда TURKAK Туркия халқаро сертификатлаштириш органи томонидан тақдим этилган ISO/IEC 17025:2007 сертификатига эга.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар