“GM Uzbekistan“ автомобилларни етказиб бериш муддатларини қисқартирмоқда

18:37 11 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
758 0

“GM Uzbekistan“ АЖ автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани ва ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида дастлабки босқичда “Lacetti” (1 поз.), “Cobalt” (2 поз.) ва “Nexia” (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддатини 60 дан 45 иш кунигача, “Lacetti” (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса 60 дан 40 иш кунигача қисқартирмоқда.

Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, босқичма-босқич бошқа автомобиль моделларини етказиб бериш муддатлари ҳам қисқартирилади.

“Компания ўз хизматларини такомиллаштириб боришни давом эттирган ҳолда, фаолиятнинг замонавий моделига ўтмоқда, бунда автомобилларнинг у ёки бу модели, бутловчи қисмлари ва ранглари харидорларнинг талаблари асосида шакллантирилади”, - дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019