GM Uzbekistan автомобиллари нархи ошмоқда. Олдиндан шартнома тузганлар қўшимча пул тўлайдими?

12:07 30 Июль 2018 Иқтисодиёт
1346 0
Архив фото

GM Uzbekistan Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилган автомобиллари нархини ошираётгани ҳақида хабар бергандик. Бу бир қатор саволларни келтириб чиқарди.

Ҳозирги кунга қадар компанияга тегишли автомобилларини сотиш билан шуғулланувчи дилерлик автосалонларида машиналарнинг маркасига қараб, 45 дақиқа ичида расмийлаштириб, харидорга етказиб бериладиган автомобиллар ҳам бор, талабнинг кўплиги туфайли 45 иш кунида (60 ёки ундан ортиқроқ) харидорга етказиб бериладиган машиналар ҳам мавжуд.

Табиийки, кўпроқ муддат талаб қилинадиган машиналар учун шартнома тузган харидор, автомобиль учун 85 фоизлик тўловни амалга оширади. Янги нархлар чиққунига қадар автосалонларга тўловни амалга оширган, шартнома тузган, лекин ҳали машинасини олмаган харидорларда савол туғилди: Энди биз нима қиламиз?

“Халқ сўзи Online“га маълум бўлишича, янги нархлар эски шартнома тузилган машиналарга амал қилмайди. Янги нархлар расмий эълон қилингач (маълум бўлгач), янги шартномалар учун амал қилади. Олдинроқ автомобиль сотиб олиш учун тўловни амалга оширган харидорлар. Янги нархдаги устамаларни тўламайди. Улар эски нарх бўйича қолдиқ тўловни амалга ошириб, машиналарни олиши мумкин бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар