GM Uzbekistan автомобилини олиб беришни ваъда қилган фирибгар пора билан қўлга тушди

19:03 26 Июнь 2018 Жамият
762 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Айдардарётранс» ХК раҳбари Б. фуқаро Ш.нинг номига Жиззах шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали «Нексия-3» русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб беришга ёрдам бериши эвазига 45 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019