GM Uzbekistan автомобили кечиккани учун бухоролик фуқарога қўшимча 11 млн сўм ундириб берилди

16:43 17 Апрель 2019 Жамият
3561 0

Бухоро тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Вобкент туман Кулолчи кўчаси 65-уйда яшовчи фуқаро Наврўзов Саъдулло мурожаат қилди. Бу ҳақда жамият ”Халқ сўзи”га маълум қилди.

Унга кўра, фуқаро ўз мурожаатида “Ситора-авто савдо” МЧЖ билан “Nexia-3” AV-CS16 русумли автомашина сотиб олиш учун белгиланган тўловни амалга ошириб, шартнома қилган. Шартномага асосан, 2019 йил 1 январга қадар автомашина фуқарога етказиб берилиши белгилаб қўйилган. Агар ўз вақтида етказиб берилмаса, корхона томонидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4% миқдорида пеня тўланиши шартномада белгилаб қўйилган. Аммо истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатда автомашина берилмаган. 

Мурожаат вилоят жамиятлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, натижасида фуқарога “Nexia-3” AV-CS16 автомашинаси олиб берилди, шунингдек истеъмолчининг аризасига биноан, кечиктирилган муддат бўйича пеня ҳисобланиб, корхона томонидан фуқарога 10.910.418 (ўн миллион тўққиз юз ўн минг тўрт юз ўн саккиз) сўм пеня пули тўланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019