“GM Uzbekistan” атрофида содир бўлаётган нохуш вазиятлар муҳокама қилинди

11:05 26 Май 2018 Иқтисодиёт
694 0

Маълумки, сўнгги вақтларда интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали “GM Uzbekistan” АЖ атрофида содир бўлаётган нохуш вазиятлар юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда. 

"Ўзавтосаноат" АЖдан маълум қилишларича,  Асакадаги автомобиль заводида “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти ва компания бош директори бошчилигида ўтказилган йиғилиш сўнгги вақтларда юзага келаётган шундай нохуш вазиятларни олдини олиш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилишни ўтказишдан асосий мақсад соҳада фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимга мамлакатимизда қонун устувор экани ва ҳар бир жиноятга жазо муқаррарлигини яна бир бор етказиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдан иборат бўлди.

Тадбирда Давлат хавфсизлиги хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, “GM Uzbekistan” АЖ ҳамда “Ўзавтосаноат” таркибига кирувчи барча қўшма корхоналар ва дилерлик ташкилотлари раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилиш якунида келгусида нохуш ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар