GM Uzbekistan Афғонистонга машина экспорт қилишни бошлайди

17:56 05 Февраль 2019 Иқтисодиёт
345 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

GM Uzbekistan яқин вақтлар ичида Афғонистонга автомобиллар экспорт қилишни бошлайди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат“ АЖ расмийлари иштирокида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил қилинган “Ўзбекистон автомобиль саноати: кечаги кун ва келажак истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

Унда қайд қилинишича, 2018 йилда автомобиллар ва бутловчи қисмлар экспорти 25,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2019 йилда бу кўрсаткични 118,6 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда. Компания маҳсулотлари экспорт қилинаётган мамлакатлардан ташқари, Афғонистонга автомобилларни етказиб бериш бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда компания 220 667 дона автомобиль ишлаб чиқарди. Компания тарихида илк бор рекорд 2018 йил декабрида қайд этилди. Ўшанда 34 117 автомобиль ишлаб чиқарилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019