GM Uzbekistan машиналари нархлари оширилмайдиган бўлди

17:05 01 Август 2018 Иқтисодиёт
4120 1
Архив фото / "Халқ сўзи"

GM Uzbekistan ишлаб чиқарган автомобиллар нархи 1 августдан оширилмайди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди.

«GM Uzbekistan автомобиллари нархи ўзгартирилгани йўқ. Халқаро пресс-клубнинг 30 июль куни бўлиб ўтган сессиясида муҳокама қилинган нарх масаласи, ушбу масаланинг ижобий ва салбий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги вақтда тегишли ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ўрганилмоқда», — дейилади «Ўзавтосаноат» баёнотида.

«Ўзавтосаноат» ахборотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқатилган автомобилларнинг янги нархлари ва прайс-листлари ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ нархлар ўртача 14 фоизгача оширилиши ҳақида хабар берилганди.


Изоҳлар


Nodir Temirov

Ҳасан Ҳайитов (hayitov_76@mail.ru):

Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди. Раҳмат Президентимиз Шавкат Мирзиёвга!

17:2101.08.2018

Кўп ўқилганлар