Ғиждувонлик тадбиркор қандай қилиб нархи ерга урилган хом ашёдан экспортбоп маҳсулот тайёрлашни йўлга қўйди?

10:23 01 Ноябрь 2019 Жамият
255 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Нафиддин аканинг кечагидай ёдида. Ўшанда фермер эмасми,анча – мунча қоракўл қўйи бор эди. Ҳаммаси яхши бораётганди –ю аммо қўй жуни деганларининг увоқча қадри қолмаганди.

Одамлар ҳам ҳайрон. Сотай дейишса, оламан, дейдиган йўқ.Ахлатга ташлагани кўз қиймайди.Увол.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ана шундай паллада Нафиддин акани биров сўроқлаб келди.Танишдилар.Қўй жунига харидор эмиш. Агар килосини 100 сўмдан берса, ҳаммасини кўтарасига олармиш.Фермерга бу гап оғир ботди.Ахир, ерга уриш бундан ҳам ортиқ бўлиши мумкинми?! Инсофсизлик ҳам эви билан – да!Аммо фермер босиқлик қилди.Ичидагини ташига чиқармади.

-Шундан сўнг дўппини бошдан олиб обдан ўйладим,- дейди Нафиддин ака. -Қўй жунини қайта ишлаб тайёр маҳсулотга айлантириш наҳотки, мушкул иш бўлса?Бу савол менга тинчлик бермай қўйди.Сўраб – суриштирдим.Ўқиб -ўргандим.Изландим.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Нафиддин Ҳайитов ниҳоят, саволга жавоб топди. Ғиждувонда қўй жунини қайта ихтисослашган замонавий корхона барпо этди. Бунда молиявий муассасадан олинган 4 миллиард сўмдан кўпроқ кредит маблағи асқотди, албатта.

-Хитой Халқ республикасидан жунни қайта ишлаш линиясини харид қилдик,- дейди “Нурли ниҳол чашмалари” хусусий корхонаси раҳбари Н. Ҳайитов.-У электр энергиясини турдошларига қараганда 30 – 40 фоизга тежайди.Корхонамиз йилига 350 – 400 тонна хом ашёни қайта ишлаш қувватига эга.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Корхонада жундан иссиқликни сақловчи материаллар тайёрланаяпти. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган 10 турдаги маҳсулотнинг, айниқса, намат яъни кигизнинг, кўрпа – ёстиқларнинг бозори чаққон. Чунки бугунги харидор анойи эмас.У қўй жуни солиниб тайёрланаётган бу жиҳозлар инсон саломатлиги учун фойдали эканини яхши билади. Эътиборлиси, маҳсулотнинг бир қисми Қозоғистонга экспорт қилинмоқда. Хитойга эса момиқ жунни экспорт қилиш бўйича келишувга эришилган.Корхонанинг чиқитсиз технология асосида ишлашини ҳам таъкидламоқчимиз.Чиқитлардан пойабзал учун патак тайёрланяпти.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ҳозир бу ерда 20 та иш ўрни яратилган.Тадбиркор истиқболда жундан ип йигиришни ҳам йўлга қўймоқчи.Ана ўшанда ишчилар сони 50 нафарга етади.

Айтмоқчи, корхонанинг хом ашёни қабул қилиш пункти ишлаб турибди. Қўй жунининг нархи ҳам энди сувтекин эмас.Чунки унинг экспортбоп маҳсулот тайёрлайдиган “Нурли ниҳол

чашмалари”дай инсофли харидори бор.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Истам ИБРОҲИМОВ,
(“Халқ сўзи)

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019