Ғиждувонда замонавий, шинам боғчалар фойдаланишга топширилди

17:11 28 Август 2019 Жамият
152 0

Энг оқилона ва тўғри иш ёш авлод келажаги учун тикилган сармоядир. Бу борада юртимизда ҳам ибратга молик ишлар бошлаб юборилгани барчани бирдай мамнун этмоқда. Чунончи, мамлакатимиз Мустақиллигининг қутлуғ 28 йиллиги олдидан вилоятда энг кўп аҳолисига эга туманлардан бири Ғиждувонда иккита мактабгача таълим муассасаси қуриб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Инвестиция дастури асосида бунёд этилган бу муассасалар “Қорабоғ” МФЙда 100 нафар, “Қўриқ” МФЙда 125 нафар жажжи ўғил-қизни ўз бағрига олмоқда. Тумандаги “Қорахони мукаммал қурилиш” ҳамда “Ғиждувон мукаммал қурилиш сервис” МЧЖлари томонидан барпо қилинган бу икки иншоотга умумий қиймати 7 миллиард сўм маблағ сарфланди. 

Мактабгача таълим муассасалари очилиш маросими катта тантанага айланди. Туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси мутасаддилари, ота-оналар ва журналистлар иштирок этган тадбирда болажонларимиз, қолаверса, юртимиз келажагини ўйлаб қилинаётган бу каби саъй-ҳаракатлар албатта, ўз самарасини бериши таъкидланди. 

-Бугунги кунда туманимизда 3-7 ёшлилар сони 24 мингдан ошиқроқ бўлиб, айни кунда уларнинг 10328 нафари мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган, -дейди туман ҳокими Муроджон Умаров. - Шу йил баҳор ойларидан Амиробод ва Оқработ қишлоқларимизда замонавий ва шинам боғчалар қурилишини бошлаганмиз. Ҳозирда зарур инвентарлар ва мебель билан жиҳозланаётган муассасалар ҳам яқин кунларда болажонлар ихтиёрига топширилади. Умуман, ҳудудда мактабгача таълим муассасаси сони 63 тага етган бўлса, шу йил охиригача улар сафига яна ҳар бирида 25 нафардан болажон таълим-тарбия оладиган, давлат хусусий шерикчилигидаги 29 та оилавий боғчани қўшиш лойиҳалаштирилган.

Шу йил сентябр ойида болажонларни бундай муассасаларга жалб қилиш қамровини 58 фоизга етказамиз. Туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорлик жамоаси ва ёш истеъдодли хонандалар куй-қўшиқлари тадбирга байрамона руҳ бағишлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019