Гитеш Шарма: Ўзбекистон билан ўзаро алоқаларимизни янги босқичга кўтаришни даврнинг ўзи талаб қилмоқда

10:14 25 Апрель 2019 Жамият
300 0

Саид Раҳмонов,  «Халқ сўзи online» учун Деҳлидан хабар қилади.

Айни пайтда Марказий Осиё давлатлари етакчи оммавий ахборот воситаларининг йигирмадан ортиқ вакилари Ҳиндистонда бўлиб турибди. Хусусан, ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистлар минтақа журналистлари учун ташкил этилган таништирув ташрифи иштирок этиш учун  Деҳли шаҳрига ташриф буюришди. 

Айтиш жоизки, мазкур тадбир 2019 йилнинг январь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ҳиндистон - Марказий Осиё мулоқотининг Афғонистон иштирокидаги йиғилишида эришилган келишувга кўра ташкил этилди. 

Тадбир иштирокчиларини Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Гитеш Шарма қабул қилди ва ўзаро муносабатларни ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстона муносабатлар кейинги пайтда жуда фаоллашди. Ярим йил ичида икки марта олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтгани ўзаро алоқаларнинг янги босқичга кўтарилганидан далолат беради.

«Бизни минтақа, жумладан, Ўзбекистон билан қадим тарихий ва маданий алоқалар боғлаб туради. Шу билан бирга, бизнес муносабатлар, «people to people» форматидаги мулоқотлар, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш орқали ўзаро алоқаларимизни янги босқичга кўтаришни даврнинг ўзи талаб қилмоқда», деди жаноб Гитеш Шарма.

Тадбир давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019