“Ғишткўприк” чегара божхона постида янги бино фойдаланишга топширилди

20:59 09 Январь 2019 Иқтисодиёт
1422 0

Минтақа давлатлари ўртасида ўзаро ишонч ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлаш, давлатлар чегарасини кесиб ўтишда фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида яқин қўшниларимиз билан чегара ўтказиш пунктларида зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари Ҳукуматлари ўртасида имзоланган “Йўл харитаси” ижроси доирасида “Ғишткўприк” чегара божхона постини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишлари якунига етказилиб, чегара ва божхона назоратининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

 


Мазкур бинода фуқароларнинг чегара ҳамда божхона назоратидан ўтишлари учун барча шароит яратилган. Хусусан, имконияти чекланган фуқароларга алоҳида йўлаклар ташкил этилган. Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш мақсадида сайёҳлар учун ҳам алоҳида йўлаклар мавжуд.

Ушбу бинонинг фойдаланишга топширилиши “Ғишткўприк” чегара божхона пости ўтказувчанлигини янада яхшилади. Яъни бир кунда 40 минг нафар фуқароларнинг ҳаракатланишлари учун имконият юзага келди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?