Ғишт заводини сотиш баҳонасида Ўзбекистон фуқаросини 645 минг долларга туширган хитойликка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

12:44 11 Сентябр 2020 Жамият
1020 0

2018 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 7 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Хитой Халқ Республикаси фуқароси 49 ёшли Л.Ж., Андижон вилоятида яшовчи 43 ёшли Ж.А.нинг ишончига кириб, Тошкент шаҳрида жойлашган МЧЖ га тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини 1.000.000 АҚШ долларига сотишлигини айтиб, 645.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, шу кунга қадар турли баҳоналар қилиб МЧЖ га тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини Ж.М.ни номига расмийлаштирмаганлиги ёки қўлга киритилган пулларни қайтариб бермай шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИВВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

"Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?