Гимнастикачиларимиз халқаро Гран-при турнири ва жаҳон кубогида иштирок этишади

14:59 26 Март 2019 Спорт
176 0

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 28 март куни Европага йўл олади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

8 апрелга қадар кўҳна қитъанинг бир йўла икки давлатида спортнинг энг нафис тури бўйича кетма-кет иккита йирик мусобақа бўлиб ўтади ва уларнинг ҳар иккаласида мамлакатимиз вакиллари иштирок этиши режалаштирилган. Дастлаб Франциянинг Тье шаҳрида қизларимиз халқаро Гран-при турнирида иштирок этишади. Мазкур мусобақа 1 апрель куни ниҳоясига етади ва шундан сўнг гимнастикачиларимиз 3-8 апрель кунлари бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги босқичида қатнашиш учун Италиянинг Песаро шаҳрига йўл олишади.

Мусобақаларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби уч мураббий ва 8 спортчидан иборат бўлиб, юртимиз шарафини Нилуфар Шомурадова, Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Софиябону Касымова, Камола Ирназарова, Севара Сафоева, Сабина Ташкенбаева ва Екатерина Фетисова ҳимоя қилишади.

Шунингдек, делегациямиздан икки нафар ҳакам ва шифокор ҳам ўрин олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019