ЖЧ-2018. Германия ўз тарихида биринчи марта гуруҳда қолиб кетди

09:43 28 Июнь 2018 Спорт
713 0
Фото: Getty Images

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. 3-турнинг учинчи ҳақиқий суперсенсация билан тугади.

F гуруҳида иштирок этаётган Германия терма жамоаси сўнгги турда Жанубий Корея терма жамоасига қарши куч синашди. Жамоа кейинги босқичга чиқиши учун ғалаба қозониши шарт эди, аммо аксинча сўнгги дақиқаларда кореяликлар ажойиб футбол намойиш этиб ютуқни илиб кетишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритилган иккита гол осиёликларга дастлабки уч очкони тақдим этди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Швеция Мексика устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва гуруҳ ғолиблигини қўга киритди. Мексика эса иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқадиган бўлди.

E гуруҳида иштирок этган Бразилия терма жамоаси ўзига келиб олганини кўришимиз мумкин. Бу сафар жамоа Сербияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 7 очко билан гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Коста-Рика билан дуранг қайд этган Швейцария эса 5 очко билан иккинчи бўлди.

Шундай қилиб, нимчорак финалда Бразилия терма жамоаси Мексика билан учрашадиган бўлди. Швеция эса чорак финал йўлланмаси учун Швейцарияга қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2018
F гуруҳи. 3-тур

Жанубий Корея – Германия 2:0 (0:0)
Голлар:
Ким Ён Гвон (90+3), Сон Ҳён Мин (90+6).
Жанубий Корея: Чжо Ҳён У, Ли Ен, Юн Ён Сон, Ким Ён Гвон, Хон Чхоль, Ли Чжэ Сон, Чжан Хён Су, Чжон У Ён, Мун Сон Мин (Чжу Се Чжон, 69), Сон Ҳён Мин, Ку Чжа Чхоль (Хван Хи Чхан, 56; Ко Ё Хан, 79).
Германия: Нойер, Киммих, Зюле, Хуммельс, Хектор (Брандт, 78), Хедира (Гомес, 58), Кроос, Горетцка (Мюллер, 63), Озил, Ройс, Вернер.
Огоҳлантиришлар: Чжон У Ён (9), Ли Чжэ Сон (23), Мун Сон Мин (48), Сон Ҳён Мин (65).

Мексика – Швеция 0:3 (0:0)
Голлар:
0:1 – 50 Аугустинссон, 0:2 – 62, пенальти Гранквист, 0:3 – 74, автогол Альварес.
Мексика: Очоа, Альварес, Сальседо, Морено, Гальярдо (Фабиан, 65), Эррера, Гуардадо (Корона, 75), Лайюн (Перальта, 89), Вела, Лосано, Эрнандес.
Швеция: Ольсен, Люстиг, Линделеф, Гранквист, Аугустинссон, Классон, Ларссон (Свенссон, 57), Экдаль (Хильемарк, 80), Форсберг, Берг (Телин, 68), Тойвонен.
Огоҳлантиришлар: Гальярдо (1), Ларссон (26), Морено (61), Лайюн (85), Люстиг (88).

E гуруҳи

Сербия – Бразилия 0:2 (0:1)
Голлар:
0:1 – 36 Паулиньо, 0:2 – 68 Тиаго Силва.
Сербия: Стойкович, Рукавина, Миленкович, Велькович, Коларов, Милинкович-Савич, Матич, Тадич, Ляйич (Живкович, 75), Костич (Радонич, 82), Митрович (Йович, 89).
Бразилия: Алиссон, Фагнер, Тиаго Силва, Миранда, Марсело (Филипе Луис, 10), Паулиньо (Фернандиньо, 66), Каземиро, Коутиньо (Ренато Аугусто, 80), Виллиан, Габриэл Жезус, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Ляйич (33), Матич (48), Митрович (70).

Швейцария – Коста-Рика 2:2 (1:0)
Голлар:
1:0 – 31 Жемаили, 1:1 – 56 Уостон, 2:1 – 88 Дрмич, 2:2 – 90, автогол Зоммер.
Швейцария: Зоммер, Лихтштайнер, Шер, Аканджи, Родригес, Бехрами (Закария, 60), Жака, Шакири (Ланг, 81), Жемаили, Эмболо, Гавранович (Дрмич, 69).
Коста-Рика: Навас, Акоста, Гонсалес, Уостон, Гамбоа (Смит, 90), Борхес, Гусман (Асофейфа, 90), Овьедо, Колиндрес (Уоллес, 81), Руис, Кэмпбелл.
Огоҳлантиришлар: Гамбоа (11), Кэмпбелл (29), Лихтштайнер (37), Закария (75), Шер (83), Уостон (89).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар