Германиялик таниқли мутахассис талабаларга йўл қурилиши бўйича маъруза ўқиди. Бунинг самараси қачон кўринади? Бу иккинчи масала

17:56 09 Апрель 2019 Жамият
348 0

Иллюстратив фото

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтига Германиянинг Senior Expert Service (SES) ташкилоти “Йўл қурилиши” соҳаси бўйича катта эксперти Эрвин Фляйшер бир ойлик ташрифни амалга оширди. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

Германиялик эксперт талабалар учун “Case Study” усулида “Замонавий технологиялар асосида йўл қурилиши” мавзусида маъруза ўқиди.

Ўқув машғулотларини амалиёт билан уйғун ҳолда олиб бориш мақсадида дарслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 6 та саноат корхонасида ташкил этилди.

Эрвин Фляйшер институтнинг “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” ва бошқа кафедралар профессор-ўқитувчилар учун “Замонавий йўл қурилиш хўжалиги” мавзусида семинар-тренинглар ўтказди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019