Германиядаги йирик компания ўзбекистонлик паралимпиячилар учун ўз маҳсулотларини етказиб беради

12:22 29 Март 2019 Спорт
346 0

Имконияти чекланган инсонлар учун махсус спорт протезларини ишлаб чиқарувчи Ottobock(Германия) компанияси ўз маҳсулотларини ўзбекистонлик паралимпиячиларга етказиб беради.

Яқинда Миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Аброр Ниёзов ва енгил атлетика бўйича миллий паралимпия терма жамоаси бош мураббийи Сардор Абдухолиқов мазкур компания мутахассислари Томас Домлинг ва Анатоли Тирик билан музокаралар ўтказди.

Учрашув чоғида Анатоли Тирик паралимпиячи-спортчиларнинг натижаларини яхшилаш бўйича дастурни тақдим этди.

Хорижлик экспертлар мамлакатимиз паралимпиячилари уч кун давомида пртозеларни синовдан ўтказишлари ва уни амалиётда қўллаб кўришлари мумкинлигини қайд этиб ўтишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019