Германиядаги фонд ўзбекистонлик ёш фермерлар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ниятида

11:16 07 Май 2019 Жамият
852 0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Германия Федерациясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди (Sparkassenstiftung) Ўзбекистон аграр секторини ривожлантириш ҳамда ёш фермерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки, “Халқ банки” акциядорлик тижорат банки, “Микрокредитбанк” АТ банклари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш бўйича тадбир ташкил этилди.

- Германия-Ўзбекистон алоҳида яхши муносабатларга эга, - дейди Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалар фонди бошқарувчиси Никлаус Бермани. - Бизнинг 400 га яқин лойиҳамиз бор. Ҳамкорликдан мақсадимиз бошқа мамлакатлар билан ўз тажрибамизни ўртоқлашиш, одамларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, айниқса чекка ҳудудлардаги ёш тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар орасида молиявий саводхонликни ошириш каби вазифалардан иборат. Биз катта лойиҳа бошида турибмиз. Ҳамкорлигимиз дастлаб икки йилга мўлжалланган, аммо келгусида ҳам бу ҳамкорлик узоқ йиллар бардавом бўлишига ишонаман.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?