Германия туроператорлари Ўзбекистонга инфо-турга келади

18:06 17 Январь 2019 Welcome to uzbekistan
533 0

Германия Федератив Республикасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчиси Абдулазиз Аккулов ва Мустақил сайёҳлик компаниялари иттифоқи (“Allianz Selbständiger Reiseunternehmer”) президенти Йохен Сцех ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Қўмита матбуот хизматидан хабар қилишича, унда икки мамлакат ўртасида маданий, илмий, инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш, айниқса, туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Мустақил сайёҳлик компаниялари иттифоқи соҳадаги энг йирик тузилмалардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда унинг таркибида 500 дан ортиқ компаниялар бор. Шундан 200 таси туроператор, яна шунчаси саёҳат агентлиги, 100 таси эса медиа ташкилотдир.

Шу боис юртимизда Германия давлати фуқаролари учун визасиз режим жорий этилганлигини иттифоқ президенти зўр мамнуният билан эътироф этди. Туроператорларни Ўзбекистонга инфо-турга юбориш, сайёҳлик каталогларини Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ҳақидаги маълумотлар билан бойитиш, шунингдек, туризм индустриясидаги бошқа янгиликларни тақдим этиш мўлжалланмоқда.

Учрашув сўнгида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида туроператорлар ўртасида B2B форматида мулоқотлар ўтказиш, юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлик ташкилотлари рўйхатини шакллантириш ва бошқа ташкилий масалаларда келишувларга эришилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019