Германия аҳолисининг 70 фоизига коронавирус таҳдид солмоқда

21:46 11 Март 2020 Дунё
226 0

Германия канцлери Ангела Меркель мамлакат аҳолисининг 60-70 фоизи COVID-19 коронавирусини юқтириб олиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Меркель воқеаларнинг бундай ривожланишига асосий сабаб қилиб янги типдаги коронавирусга қарши эмлашнинг йўқлигини кўрсатган. Унинг фикрича, бугун инсоният олдида COVID-19 тарқалишини максимал секинлаштириш ва вақтда ютиш вазифаси турибди.

Охирги маълумотларга кўра, дунёда 119,5 мингдан зиёд инсон ушбу инфекцияни юқтириб олган. 4,2 мингдан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмган бўлса, 65,9 минг нафари тузалиб кетди. Германияда ҳозиргача коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1622 та, жумладан, 10 мартда 57 та ҳолат қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?