Германия аҳолиси саросимада. Ҳукумат ваҳима қилмасликка чақирмоқда

02:31 21 Октябр 2020 Дунё
216 0

Фото: REUTERS

Германияда пандемиянинг иккинчи тўлқини туфайли аҳоли орасида саросима пайдо бўлган. Хусусан, йирик супермаркетлар тармоқлари маълум маҳсулотларга талаб ошганини ҳақида маълум қилган. Шу боис расмийлар истеъмолчиларни одатдагидан кўп харидни амалга оширмасликка чақирмоқда, дейилади "Deutschlandfunk" радиоси хабарида.

«Ваҳима қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Таъминот занжирлари меъёрида ишлайди. Ким захира йиғишга ҳаракат қилса бу мантиқсизлик ва бирдамлик белгиси эмас. Бунинг оқибатида охир-оқибат кўп нарса увол бўлади», дейди қишлоқ хўжалиги вазири Юлия Клекнер. 

Вазирнинг сўзларига кўра, баҳордаги вазиятдан хулосалар чиқарилган. Ўшанда тўпланган тажриба пандемияга қарши курашда самарали курашда қўл келади. 

«Давлат ва бизнес аҳолининг узлуксиз таъминотини қандай ташкил қилишни билади», дейди у.

Шу билан бирга, янги ҳолатларни кўпайиши ҳукуматни чеклов чораларини кучайтиришга мажбур қилмоқда. Масалан, Бавариянинг Берхтесгаден туманида 20 октябрдан бошлаб уйдан чиқишга фақат жиддий сабаблар бўлса рухсат берилади. Баварияда эса 14 кунлик карантин эълон қилинди. Бу ноқулай эпидемиологик вазият билан изоҳланмоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда 6-19 октябрь кунларида 72 395 янги ҳолат қайд этилган ва мамлакатда жами касалланганлар сони 377 068 нафарга етган. 9 842 киши ушбу инфекция асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?