“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

12:00 19 Июнь 2020 Сиёсат
299 0

Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари барча йўналишлар қатори геодезия ва картография соҳасини ҳам замон талабларига мос равишда такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Янги таҳрирдаги мазкур Қонунда шу каби жиҳатлар эътиборга олинган. Жумладан, соҳага оид асосий тушунча ва тамойиллар, қолаверса, уни давлат томонидан тартибга солишга оид нормалар, ваколатли давлат органлари аниқ белгиланган.

Шу билан бирга, Қонунда геодезия ва картография ишларини лицензиялаш, рўйхатга олиш ва давлат ҳисобини юритиш, давлат картография-геодезия кадастри ва Ўзбекистон Республикаси картография-геодезия фондини юритиш ҳамда давлат геодезия назорати билан боғлик нормалар мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Ушбу Қонуннинг маъқулланиши геодезия ва картография фаолиятининг моҳияти, хусусан, сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланишда ҳамда соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали тизимни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишда материаллар ва маълумотларнинг тўлиқлилиги ва ишончлилиги таъминланади. Энг муҳими, фойдаланувчиларга маълумотлар етказилиши соддалаштирилади.

Шунингдек, Қонундан хаволаки нормаларнинг чиқарилиши натижасида тадбиркорлик субъектларининг геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланишида қулай шароит яратилади.

Мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?