Генерал  Собир Раҳимовнинг ҳайкали яна ўз ўрнига қайтарилади

10:45 04 Май 2018 Сиёсат
1423 0

Бундан бир неча йил муқаддам генерал  Собир Раҳимовнинг Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом истироҳат боғига кўчирилган ҳайкали яна ўз ўрнига қайтарилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Норин туманида ўтказилган йиғилишда бу ҳақда маълум қилди. Давлатимиз раҳбарининг эътироф этишича, бу тарихий ҳақиқатнинг тикланишига хизмат қилади.

Ҳайкал 1981 йилда туман ҳокимияти рўпарасида қад ростлаган эди. Тошкент метрополитенининг генерал номи билан юритилган бекати муайян сабабларга кўра “Олмазор” дея қайта номланганидан сўнг унинг ҳайкали ҳам бошқа жойга кўчирилган эди.

Собир Раҳимов Иккинчи жаҳон урушининг шон-шарафга чулғанган қаҳрамонларидан бири сифатида тарихимизда муҳим ўрин тутади. Унинг мардларча жасурлиги ва инсоний фазилатлари ўзбек киноижодкорлари яратган фильмларда, адиблар ёзган асарларда ўз аксини топган. Бу хушхабар юртдошларимиз томонидан қувонч билан қаршиланиб, уларни мамнун этди.
Шойим БЎТАЕВ,
“Халқ сўзи”.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019