Генерал-полковник Рустам Аҳмедов десантчиларнинг жанговар тайёргарлиги билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири маслаҳатчиси, нафақадаги генерал-полковник Рустам Аҳмедов Тошкент ҳарбий округидаги умумқўшин дала ўқув майдонида десантчиларнинг жанговар тайёргарлик машғулотлари билан яқиндан танишди.
Бу ҳақда “Халқ сўзи online”га Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хизмати томонидан маълум қилинди.
Бой ҳаётий тажрибага эга бўлган Мудофаа вазирлиги фахрийси ёш ва навқирон ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари, уларнинг турмуши, хизмат шароитлари билан танишиш учун ҳарбий округларга хизмат сафарларини уюштираяпти.
Бу гал десантчилардан иборат янги таркибдаги жанговар бўлинма — батальон тактик гуруҳининг дала ўқувларига тайёргарлик жараёнлари билан танишаётган Р. Аҳмедов йигитларга у хизмат қилган йилларда рўй берган қизиқарли воқеалар, бугунги кунда ҳарбий хизмат нуфузи ва шарафи юксалаётгани, олдинги ва бугунги армия ўртасида жуда катта фарқ, кескин ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.
Танишув давомида генерал-полковник навбатдаги тактик машғулоти арафасида саф кўригидан ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг анжом-аслаҳаларини командирлар бошчилигида кўздан кечирди.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида
- Касаба уюшмалари тўғрисида
- Шавкат Мирзиёев совет даврида исёнчиларга “кескин зарба берганлардан” бири бўлган
- Расмий баёнот: Гулнора Каримовага янги айблов қўйилди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: