GE Healthcare компанияси Ўзбекистондаги кўп тармоқли поликлиникаларга 200 дона ультратовуш ташхис ускуналари етказиб берди

15:30 17 Декабрь 2018 Жамият
444 0

Фото: napm.uz

GE Healthcare компанияси Ўзбекистон аҳолисининг скрининг хизматларидан фойдаланиш қамровини кенгайтириш учун республиканинг туман ва шаҳарларидаги кўп тармоқли поликлиникаларидаги 196 пренатал ташхис кабинетларига 200 дона ўзи ишлаб чиқарган ультратовуш ташхис ускуналарини етказишни якунлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хабар бермоқда.

Лойиҳани амалга ошириш жорий йилнинг май ойида АҚШда тузилган келишув доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан стратегик шерикликнинг навбатдаги қадами бўлди.

Давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган 2018-2022 йиллар даврида туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш бўйича Давлат дастури асосида GЕнинг сотиб олинган тиббий ускуналари ҳомиладорликнинг дастлабки босқичида аёлларни оммавий ультратовуш текширувидан ўтказиш вазифаларини амалга оширишга хизмат қиладилар.

GE Healthcare шунингдек, ускуналардан максимал даражада самарали ва хавфсиз фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида клиникаларнинг тиббий ва техник ходимлари учун кўп босқичли тренинглар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, GE Healthcarе кўп йиллар давомида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, шу жумладан, даволаш муассасаларини юқори технологияли диагностика ускуналари билан жиҳозлаш ва шифокорлар ва рентгенолаборантлар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларининг фаол иштирокчиси ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019