Газеталарда чоп этилган танқидий-таҳлилий мақолаларга нега ўз вақтида жавоб берилмаяпти?

16:39 10 Январь 2019 Жамият
310 0

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида мақола эълон қилинди. Унда давлат ташкилотларининг газеталарда босиб чиқарилган материалларни эътиборсиз қолдиргани, қонунларни менсимаётгани таҳлиллар асосида ёритиб берилган. Қуйида мазкур мақола билан тўлиқ кўринишда танишиб чиқишингиз мумкин:

ҚОНУНЛАРНИ МЕНCИМАЁТГАН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ 

Янги йил арафасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бир қатор босма нашрлар – газеталар таҳририятларига 2018 йилда чоп этилган танқидий мақолаларга эътиборсиз қараган, ўз вақтида ёки умуман жавоб бермаган масъул ташкилотлар ҳақида маълумотлар юборишни сўраб мурожаат қилган эди. Тўпланган маълумотлар кишини ўйлашга, фикрлашга ундайди.

Жумладан, 2018 йилда “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган 15 та танқидий мақола масъул вазирлик, идора ва ҳокимликлар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Қуйида улардан айримларини қайд этамиз:

Шунингдек, “Народное слово” газетасида 2018 йил давомида  ҳудудларда учраётган кўплаб муаммо ва камчиликларга оид 64 мақола эълон этилган. Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Inson va qonun” газетасида 2018 йилда чоп этилган танқидий мақолалар бўйича жавоб хати юбормаган ё муносабат билдирмаган ташкилотлар ҳам анчагина. Жумладан: 

“Ма`rifat” газетасида чоп этилган, бироқ уларда кўтарилган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан муносабат билдирилмаган таҳлилий-танқидий материаллар ҳақида ҳам маълумотлар жуда кўп. Масалан: 

Ушбу ташкилотларнинг айримлари фаолиятига тааллуқли мақолалардан намуналар келтирамиз:

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси нашри – “ХХI аsr” газетасида ҳам 2018 йилда чоп этилган 10 дан ортиқ танқидий мақолага тегишли ташкилотлар  эътиборсизлик қилган, қониқарсиз жавоблар берган ҳолатлар кузатилган. Улардан айримларини келтирамиз:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси нашри бўлган “Правда Востока” газетасида 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги салбий ҳолатлар, турли соҳаларда учраётган муаммоларга оид 10 мақола чоп этилган.

Жумладан, “Дороги, по которым лучше не ездить” сарлавҳали мақолада Сирдарё вилояти Гулистон тумани "Сойибобод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчалар ёмон аҳволга келиб қолгани, қайта таъмирлаш ишлари тўғри амалга оширилмаётгани атрофлича ёритилган. Бундан ташқари, “Без галстука – не пускать” сарлавҳали мақолада таълим муассасаларида ўқувчилар формалари юзасидан бўлаётган мунозаралар хусусида мутахассис, талабалар ва кенг жамоатчилик фикри баён қилинган. 

Мазкур газетада чоп этилган “Куда исчезают тротуары?” сарлавҳали мақолада Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўматаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятида тадбиркорлар билан учраётган муаммолар акс этган. Ушбу бошқарма томонидан 2018 йилда ўтказилган онлайн аукцион савдоларида Қибрай туманидан олинган ер мулки юзасидан тадбиркор фаолиятидаги муаммоли вазият атрофлича ёритилган.

Юқоридаги мавзулардан ташқари газетада жониворларга зарар етказмаслик, кўп қаватли уйлар атрофларига тартибсиз қўйилаётган автомобиллар аҳолига ноқулайлик туғдираётгани ва чиқиндиларни кўчаларга ташлаб кетишга қарши тегишли ташкилотлар томонидан чоралар кўриш бўйича бир қатор мақолалар берилган. Аммо бу масалаларнинг ижросига жавоб берадиган мутасадди ташкилотлар таҳририятга мурожаат қилмаган.  

Якунлаган 2018 йилда “Жамият” газетасида ҳам жойлардаги аҳвол, муаммо ва камчиликлар юзасидан аҳолидан келаётган шикоят хатлари асосида турли танқидий-таҳлилий мақолалар чоп этилган.

Газета таҳририяти томонидан шу каби мақолалар тайёрлаш жараёнида ёки чоп этилгач, тегишлилиги бўйича турли вазирлик ва идораларга расмий хат юборилган. Аммо айрим ташкилотлар томонидан мақолага муносабат билдирган жавоб хати таҳририятга юборилмаган. Баъзан анча муддатдан сўнг тақдим этилган. Хусусан, “Эрта сўнган умидлар” сарлавҳали мақола юзасидан 2018 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига хат билан мурожаат қилинган. Бундан ташқари, “Бобур кўчаси “ўгай”ми?” сарлавҳали мақолага жавоб бериш ишлари ҳам Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан пайсалга солинган. Газетада чоп этилган “Кўздан нари меҳрдан нарими?” мақоласига мана бир ой бўлибди-ки, Сурхондарё вилояти ҳокимлигидан жавоб берилгани йўқ.

“Ҳуррият” газетасида “Мен севаман – сен севасанми?” деб номланган танқидий фотоматериал (Пойтахтимиз кўчаларидаги тушунарсиз ва миллий менталитетимизга ёт бўлган рекламалар ҳақида) 2018 йил 10 октябрда (42-сон) изоҳ сўралган ҳолда ҳамда 7 ноябрда (45-сон) муштарийлар мулоҳазалари билан чоп этилди. Бироқ материалга нисбатан мутасаддилар томонидан расман муносабат билдирилмаган.

Юқоридаги газеталардан фарқли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Huquq” газетасида чоп этилган танқидий материалларнинг барчасига тегишли ташкилот ва идоралар томонидан тўлиқ жавоблар олинган. Мақолаларда кўтарилган муаммоли ҳолатларга муносабат билдирилган.

Ушбу масала юзасидан тажрибали, таниқли журналистлар фикри билан қизиқдик. 

Норқобил ЖАЛИЛОВ, “XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррирри:

–Ўтган йили “XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетасида эълон қилинган танқидий-таҳлилий материалларни сарҳисоб қилар эканмиз, айрим ҳолларда ғалати бир манзарага гувоҳ бўлдик. Яъни, бирор бир вазирлик, идора ёки ташкилот фаолияти, тизимдаги камчиликлар тўғрисида мақола чоп этилган. Не дейсизки, икки ҳафта ўтса ҳамки танқид қилинган мутасаддилар оғзига талқон солгандек миқ этмай туришади.

Шундан сўнг ўша муассаса раҳбари номига хат ёзилади: “Фалон санада, фалон сарлавҳали мақола эълон қилинган. Унда, жумладан, фалон муаммолар кўтарилган. Шунга муносабат билдирсангиз...”

Тасаввур қилаяпсизми, газета ўзи танқид қилиб, жавобини ҳам сўраб олмагунча, беписанд тураверишади. Ҳайтовур, жавоб олибсизлар-ку, дерсиз? Афсуски, кўпинча сип-силлиқ, “чора кўрилмоқда”, “кўриб чиқамиз”, “эътиборда тутамиз” қабилидаги муфассал баёнсиз эслатмалар келади. 

Шу ўринда мавзуга оид қизиқ бир воқеа эсимга тушди. Пойтахтимиздаги нуфузли молия муассасасида бир муддат фаолият юритган ҳамкасбимизнинг айтишича, ўша ташкилот раҳбари матбуот хизмати раҳбарига “Танқид газетада чиқса чиқаверсин, интернетга чиқмасин”, қабилида мурожаат қилар экан.

Ҳусан ЭРМАТОВ, “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари бош муҳаррири:

–2018 йил оммавий ахборот воситалари учун бир қадар синовли ва шу билан бирга, анчайин эркин фаолият йили бўлди. Бу имкониятдан фойдаланиб, “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталарида ҳам қатор танқидий-таҳлилий мақолалар чоп этилди. Энг муҳими, уларнинг амалий натижаларини одамлар ҳис эта бошлади. Муштарийларнинг матбуотга ишончи ортди. Буни йил давомида таҳририятга 200 га яқин мурожаат келиб тушганидан ҳам билиш мумкин. Мурожаатлар асосида 139 танқидий мақола тайёрланди, баъзилари ечим изланиб, тегишли ташкилотларга юборилди. Аммо, минг афсуски, мурожаатлар ва танқидий мақолаларни менсимаслик ҳолатлари ҳам йўқ эмас экан.

Бугун таҳлил қилиб кўрсак, кўпгина ташкилотлар таҳририят ечим излаган муаммо ва мурожаатларга (уларнинг барчасида инсон тақдири бор) бефарқлик билан қарабди. Агар улар қонунни (“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунларни) назарга илганида 48 мурожаатга лоқайд муносабатда бўлмаган, жилла қурса, баъзи ташкилотлар сингари “қўл учида” бўлса-да, жавоб қайтарган бўларди. (Шундай ҳолатлар ҳам қайд этилди-да). Таҳририятимиз яқин кунларда фуқароларнинг мурожаатлари ва газеталарда чоп этилган танқидий мақолаларга муносабат билдирмаган давлат ва жамоат ташкилотларининг рўйхатини газета саҳифаларида чоп этишни режалаштирган. Бундан кўзланган муддао шуки, улар бефарқлигини матбуот саҳифаларида номи кўрингач, англаб етар...

Ахир, матбуот – жамият кўзгуси, жамоатчилик назоратининг муҳим кўринишидир. Агар вазият яна бефарқлик ва лоқайдлик билан давом этаверса, унда матбуотнинг кучи, ҳатто, “ўтин ёришга” ҳам етмай қолади, чоғи...

***

Мухтасар айтганда, газеталарда берилаётган танқидий мақолалар ҳаётимизда учраётган муаммоларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, жамият ривожига хизмат қилади. Уларга беписанд муносабат эса одамлар фикрига салбий таъсир кўрсатади, жойлардаги муаммолар  ҳал бўлишини кечиктиради. Бу эса, оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари ҳақидаги амалдаги қонунларимизга зиддир.

Ҳуқуқшунос ва ўқувчиларнинг мавзуга оид мулоҳазаларини кутамиз.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019