The New York Times ўз муқовасини тўлиқ Covid-19 қурбонларига бағишлади

13:58 24 Май 2020 Дунё
288 0

АҚШнинг The New York Times газетаси охирги сонларидан бирининг 1-бетида коронавирусдан вафот этган минг нафар америкаликнинг исми-шарифлари берилди.

АҚШда тождор вирусдан вафот этганлар сони 100 мингга яқинлашиб қолди. “Минг киши — бу вафот этганларнинг бор-йўғи 1 фоизи“ деб ёзилади нашр муқовасида. Охирги 40 йил ичида ушбу газетада биринчи марта биринчи бет расмсиз чиқди.

Жонс Хопкинс маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда беморлар сони 1,6 млн. кишидан ошиб кетган, 97 мингдан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?