Газета эгасини топди

13:29 04 Февраль 2019 Жамият
460 0

Архив фото

— “Халқ сўзи” газетасига чамаси 15 йилдан буён обуна бўламан, ҳар бир сонини мутолаа қилиб бораман, — дейди Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси масъул ходими Тўлқин Ҳожиев. — Газета иш фаолиятимда жуда асқатади. Мактаблардан муаллимлар келиб, у ёки бу масалада мурожаат қилишади. Жавобини дарҳол газета ёрдамида топиб бераман. Чунки у — ишончли ахборот манбаи.

Шу десангиз, “Халқ сўзи”га 2019 йил учун обуна бўлдим-у, аммо газета нимагадир қўлимга етиб келмади. Анча вақтгача бир нимамни йўқотиб қўйгандек юрдим. Кейин таҳририятга қўнғироқ қилдим. Масала бир зумда ҳал бўлди. Англашилмовчилик юз берган экан...

Гап шундаки, бошқарма билан Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими бир бинода фаолият кўрсатади. Газетани етказиб берувчилар уни бошқарма жойлашган 3-қаватга эмас, балки шаҳар халқ таълими бўлими қўним топган 5-қаватга чиқариб беришган. Камчилик дарҳол бартараф этилди. Газета ўз эгасини топди.

Шу ўринда бир мулоҳаза. Агар ҳар биримиз талабчанлик, ўқиб-ўрганишга иштиёқмандлик борасида Тўлқин ака каби бўлганимизда эди, газетани манзилига ўз вақтида етказмаслик ҳолатларига аллақачон чек қўйиларди.

Истам Иброҳимов, (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019