Газ таъминоти нореал қарз ёзади, МИБ ундиради, ўртада истеъмолчи сарсон

10:50 05 Март 2019 Жамият
903 0

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро З. Ботирова Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган. Мурожаат Пастдарғом туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди.

Туман газ идораси томонидан З. Ботирова яшовчи хонадонга 3 900 000 (уч миллион тўққиз юз минг) сўм қарздорлик ҳисобланган. Бу қарздорлик асоссиз эканлиги аниқланиб, далолатнома тузилганлигига қарамасдан, туман МИБ ходимлари томонидан бу ҳужжат эътиборга олинмаган ва қарзни тўлаш талаб этилган.

Вазият уч томон иштирокида ўрганилди. Газ ҳисоблагич кўрсаткичи асосида ҳамда тўлов патталари қайта ҳисоб-китоб қилинганда, фуқаронинг табиий газ истеъмолидан 65 600 (олтмиш беш минг олти юз) сўм қарзи борлиги аниқланди. Истеъмолчи ҳисобига ёзилган 3 834 400 (уч миллион саккиз юз ўттиз тўрт минг тўрт юз) сўм асоссиз қарздорлик бартараф этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019