Газ-баллон ускуналари Жанубий Кореяда ҳам портлайдими?

15:24 14 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
936 0

Иллюстратив фото

Мамлакатимизда газ-баллон ускуналари портлашини олдини олишда Корея тажрибаси ўрганилмоқда. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Яқинда вазирликнинг Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бошқармасида Корея Республикасининг “SMC Co., Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда газ-балон ускуналарни синовдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини техник кўригини амалга оширувчи марказларга эга авто-кластерларни яратиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Корея Республикасида газ балони портлаши билан боғлиқ ҳалокат охирги марта 2010 йили бўлган. Қатор чора тадбирлар кўрилиши, хусусан, Германия, Франция, Италия ва бошқа мамлакатларнинг халқаро тажрибасини ўрганиш натижасида бугунга кунга қадар бирор марта шу масалада нохуш ҳодиса юз бермаган.

“SMC Co., Ltd” компанияси юртимизнинг барча ҳудудларида газ-баллон ускуналарини синовдан ўтказувчи (300 та лабораториядан иборат) ва автотранспорт воситаларини текширувчи (150 лабораторияга эга) Синов маркази ҳамда бирор ўқув муассасаси қошида замонавий IT-технологиялар билан жиҳозланган Назорат марказини ташкил этиш таклифи билан чиқди.

Бу лойиҳага корейс компанияси 50 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишга ва ўзаро манфаатли шартларда Жанубий Корея молиявий институтлари томонидан тўғридан-тўғри молиялаштириш йўли билан давлат-хусусий шерикчилиги шаклида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда газ-балон ускунаси ўрнатилган автомобилларнинг портлаш ҳолатлари тез-тез кузатилиб тургани, шунингдек, газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобиллардан фойдаланишнинг хавфсизлигини таъминлаш тизими мукаммал эмаслигини инобатга олиб, яқин кунларда Инновацион ривожланиш вазирлиги таклиф этилган лойиҳани муҳокама қилиш учун тегишли соҳа вакиллари билан учрашув ташкил этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019