Гаровдаги “MAN” қаерга яширилганди?

15:16 06 Ноябрь 2019 Жамият
115 0

Юртимизда тадбиркорлик ва бизнес учун кенг имкониятлар яратилмоқда.Солиқ енгилликлари, имтиёзли кредитлар ва бошқа қулайликлар тақдим қилинаётган бир пайтда, имкониятларни уз бизнесини ривожлантириш, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиш ўрнига суиистеъмол қилаётганлар хам учраб турибди. Масалан, Учқўрғон туманида фаолият кўрсатган корхонага ишонч билдириб, Миллийбанк Учқўрғон туман филиали томонидан катта миқдорда имтиёзли кредит ажратилган эди. Қаранг, тўлов вақти келганда“Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним”,йўлига ўтиб олишди. Яъни,қарзни қайтаришга келганда на МЧЖ раҳбари, на кафилларни ва на гаровга қўйилган автотранспортни топиб бўлмади.

Бунақа пайтда иш судга борибтақалади-да. Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 17.09.2019 йилги ижро варақасига асосан жавобгар корхона ҳисобидан Миллийбанк Учқўрғон туман филиали фойдасига 88 млн. 154 минг сўм қарздорликни ундириш ва қўшимча жавобгар З.Қорабоевга тегишли бўлган гаровдаги “МАN” русумли транспорт воситасига қаратиш белгиланди.

Бироқ, “уддабурон”лар гаровдаги транспорт воситасини яшириб, жавобгарликдан қочмоқчи бўлишади. Давлат ижрочисининг қарздор автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисидаги қарорига асосан Бюронинг туман бўлими қидирув гуруҳи томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида гаровдаги транспорт воситаси топилади. У бошқа корхонада ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган экан. Тадбир чоғида “Ёрқин ҳаёт” МФЙ ҳудудидан топилган “MAN”аукцион савдоларига қўйиш мақсадида жарима майдончасига тортилди. Унинг сотилишидан тушган маблағ молиявий муассаса кредитини ёпишга йўналтирилади.

Қиссадан ҳисса: Қарздан қочиб узоққа бориб бўлармиди.

ҚудратиллаНАЖМИДДИНОВ.
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019