Ғаройиб олма нави яратилди. Унинг сифати 1 йилгача бузилмайди. Қандай қилиб?

10:49 04 Декабрь 2019 Жамият
501 0

Декабрь ойидан АҚШдаги дўконларда янги Cosmic Crisp навли олма сотувга чиқарилди. Ушбу меванинг ўзига хос жиҳати шундаки, уни музлатгичдан бир йилгача сархил ҳолда сақлаш мумкин. Мазкур олмани селекция ишлари 1997 йилда бошланган эди, деб ёзади Tj манбаси.

Вашингтон университети олимлари Honeycrisp ва Enterprise навларини чатиштириб, Cosmic Crispʼни яратишди.

Уни ҳозирча фақат Вашингтон штатидаги фермерлар етиштира олади. Улар шу бўйича 10 йиллик муддатга эксклюзив лиценўия олишган.

Cosmic Crisp бўйича тадқиқотлар ва уни дунё ишлаб чиқаришига қўйиш учун қарийб 10 млн. доллар сарфланди. Ҳозирча 12 млн. дона кўчат экилган.

Мазкур дастур раҳбари Кейт Эванснинг айтишича, олма иқлим шароитларига чидамли, қаттиқ карсиллайди ва серсув.

Унинг сўзларига кўра, олма эти оксидланиш(бузилиш) жараёни секин кечиши бундай олмани сақлаш муддатини узайтириш имконини берган. Шунинг учун Cosmic Crisp музлатгичдан 10-12 ой давомида сифатини йўқотмасдан сақланиши мумкин.

АҚШда олма оммавийлик ва машҳурлик бўйича банандан кейинги иккинчи ўринда туради. Вашингтон штати эса Голден Делишес ва Ред Делишес олма навларини етказиб берувчи энг йирик ҳудуд ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019