«ГАИ ходими ҳайдовчининг соқол ўстирганига эътироз билдирди» — ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда

11:50 12 Сентябр 2020 Жамият
2582 0

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни ижтимоий тармоқда «ГАИ ходими ҳайдовчининг соқол ўстирганига эътироз билдирди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХББ шу бўйича расмий муносабат билдирди.

"Видео лавҳадаги ҳолат ўрганилганда, жорий йилнинг 5 сентябрь куни соат 09:30 ларда, Навоий шаҳар, И.Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Ў.Ҳалимов «Спарк» русумли 85 581 TTD давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган.

Ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ инспектори ҳайдовчининг соқол ўстирганлик ҳолатига эътироз билдирган. Ходимнинг ушбу эътирозларини ҳайдовчи шахсий уяли алоқа воситаси орқали видео тасвирга олган. Видео тасвир ижтимоий тармоқда тарқалган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади" дейилади ушбу муносабатда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?