Ғафур Раҳимов AIBA президентлигидан истеъфога чиқишини маълум қилди

20:56 22 Март 2019 Дунё
610 0

Бугун Халқаро бокс федерациялари ассоциацияси (AIBA) президенти, ҳамюртимиз Ғафур Раҳимов баёнот бериб, ташкилот президенти лавозимидан истеъфога чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда Халқаро бокс федерациялари ассоциациясининг расмий сайтида хабар берилади.

Ғафур Раҳимов 25 йиллик фаолияти давомида боксда жуда кўп нарсаларга эришганини ва бундан фахрланишини айтади. Аммо сўнгги йиллардаги сиёсий айбловлар ҳамда турли босимлар туфайли ўзи учун қийин бўлган шундай қарорга келганини билдиради.

“...ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда мен, AIBA Ижроия қўмитасига AIBA Низомига мувофиқ, ташкилот президенти лавозимидан истеъфога чиқиш ниятида эканимни маълум қилдим. Бу президентнинг ўз ваколатларини бажаришдан воз кечиши ва вақтинча президент томонидан алмаштирилишига имкон беради. Ҳафта охирида мен ушбу масалани муҳокама қилиш ҳамда вақтинчалик президент тайинлаш жараёнини бошлаш учун видеоконференция орқали AIBA Ижроия қўмитасининг йиғилишини чақирдим”, дейилади баёнотда.

Ташкилот расмий сайтида 25 мартга қадар бу ҳақда бошқа ҳеч қандай изоҳ берилмаслиги таъкидланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019