Гада КАДДУМИ: Онлайн китоб-энциклопедия Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидаги анъанавий ҳунарлар бўйича қимматли маълумотнома

12:26 12 Сентябр 2019 Жамият
89 0

Бугун эрта тонгданоқХалқаро фестивал доирасида 12 сентябр кунига режалаштирилган тадбирлар тантанали юриш (парад шествие)дан бошланди.Ундахорижий меҳмонлар, хунармандларва маҳаллий аҳолининг 120 мингдан ортиқвакиллари иштирок этди. Қатнашчилар Худоёрхон ўрдасидан марказий кўчаларда ҳаракатландилар. Унда тарихий қахрамонлар , хон ўрдасидаги аёнлар кўринишидаги актёрлар, хаваскорлар жамоаси иштирокчиларга ўзгача кайфият, кўтаринкилик бағишлади.

Шундан сўнг карнай сурнайлар садоси остида юриш иштирокчилари Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича Президенти Гада КаддуминингОсиё-Тинч океани минтақасидаги ҳунарларнингонлайн-энциклопедияси (ATP)анъанавий қўл меҳнати буюмлари китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Ундабош муҳаррир - Кевин Мюррэй, таҳририй қўмита аъзолари Индрасен Вентакачелум, Раджа Фузия бинти Раджа Тун Уда ва Уша Кришналар иштиро этди.

Ушбу энциклопедия Осиё-Тинч океани минтақасидаги 50 давлатдаги 120 нафар ёзувчисининг 445 мақоласини ўз ичига олади.

Бош муҳаррир Кевин Мюррэйнинг таъкидлашича, онлайн-китобда ҳунар маҳсулотларини бугунги кунда қаердан топиш мумкинлиги тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар мавжуд.

-Мазкур ҳунарлар энциклопедияси лойиҳасини яратиш ғояси менинг академик тадқиқотларни амалий билимлар билан бирлаштириш истагидан келиб чиқди, -дейди Гада Каддуми. - Мазкур энциклопедия Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидаги анъанавий ҳунарлар бўйича қимматли маълумотнома ва Осиё ва Тинч океани минтақасидаги ҳунарлар келажагига киритилаётган сармоя ҳисобланади. Умид қиламанки, ушбу лойиҳа пировардида тармоқлар яратилишига олиб келадиган маданий тафовутларни англаш имконини беради. Бу эса маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда халқларга бир-бирини таниш ва қабул қилиш, шу тариқа дўстлик, ҳамжиҳатлик ва тинчлик ўрнатилишига замин яратади.

Маълумот ўрнида айтиш муминки, Халқаро фестивал доирасида бугун ўз ишининг моҳир хунарманд усталаримустақил равишда амалий санъат буюмларини ясашни истовчиларга маҳорат дарслари ўтказилади. Бунда 17 гектарли хунармандлар шаҳарчасига жойлашган Риштон, Ғиждувон, Ургут, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Ғурумсарой, Шаҳрисабз кулолчилик мактаблари намоёндалари иштирок этади.

Элёржон Эҳсонов,
“Халқ сўзи” мухбири.
Хурсандбек Араббоев олган суратлар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019