“G20”нинг навбатдаги саммитида қандай масалалар кўрилади?

17:32 30 Ноябрь 2018 Дунё
613 0

Бугун Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида “Катта йигирматалик” давлатлари раҳбарлари саммити очилади, деб хабар берди ТАСС.

Мазкур анжуман кун тартибидаги устувор масалалардан бири сифатида озиқ-овқат соҳаси ривожланиши ва барқарор келажаги учун инфратузилмалар мавзусидир. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши, божхона божлари ва миграция муаммолари ҳам муҳокама қилинади. Ўз навбатида саммит чоғида мамлакатлар етакчилари ўнлаб икки томонлама учрашувлар ўтказишади. Хусусан, АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзиньпинь билан учрашади.


Бундан олдин АҚШ президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Лоуренс Кадлоу агар мазкур мулоқот чоғида савдо битими имзоланмаса, АҚШ Хитой товарларига қарийб 267 млрд. долларлик қўшимча божлар киритиши мумкинлигини маълум қилганди.


Саммитда хавфсизликни таъминлаш учун Аргентина ҳуқуқни-муҳофаза қилиш органларининг 22 мингга яқин ходими жалб этилган. 


Аргентина расмийлари учун норозилик намойишлари муаммо туғдириши мумкин. Ҳозирнинг ўзидаёқ манифестациялар ўтказиш бўйича бир нечта аризалар келиб тушган. Ҳокимият вакиллари жамоатчилик ва сиёсий ҳаракатларга намойишларни тинч йўл билан ўтказишга чақирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019