​ФВВ Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонда ЙТҲга учрагани борасида расмий ахборот берди

15:41 14 Август 2018 Жамият
231 0
Иллюстратив фото

2018 йилнинг 13 август куни соат 01:15да Қозоғистон Республикаси Ички ишлар департаменти Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра, 12 август куни тахминан соат 17:30да Туркистон вилояти, Казигурт туманидан ўтувчи «Олмата-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 786-км.да «Даймлер Крайслер» русумли микроавтобус ва «ГАЗ-53» русумли юк автомобилининг тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 1 нафари воқеа жойида вафот этган, 10 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, Сариагаш тумани касалхонасига ётқизилган.

Вафот этган фуқаро:
1 Мирмусаев С. 1956 й.т.

Тан жароҳати олган фуқаролар:
1.  Урманова С. 1960 й.т.
2.  Зарипова С. 1965 й.т.
3.  Юлдашев Ж. 1977 й.т.
4.  4 Юлдашева Д. 1982 й.т.
5.  Куралбаев С. 1984 й.т.
6.  Носирова Н. 1986 й.т.
7.  Жиенбаева М. 1986 й.т.
8.  Файзуллаев И. 2003 й.т.
9.  Фархатов М. 2007 й.т.
10.  Фархатов А. 2013 й.т.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур масала юзасидан қандайдир саволлар, маълумотлар бўлса, махсус телефон рақамларини эълон қилган:

«Тезкор рақамлар» (+998 71) 147-10-50.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси +7 727 291-06-44.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар