Футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабон ким?

11:03 09 Август 2018 Спорт
420 0
Фото: ua-football.com

Испаниянинг “Атлетик” жамоасидан Англиянинг “Челси” клубига ўтган испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалага футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабонга айланди.

Лондон клуби ушбу 23 ёшли футболчи трансфери учун унинг шартномасида кўрсатилган 80 миллион евро бадал пулини тўлашга рози бўлди.

Кепа бу орқали ўтган ойда “Рома”дан “Ливерпул”га 62,5 миллиона евро (плюс 10 миллион евро миқдоридаги бонуслар) эвазига ўтган Алиссон рекордини янгилади.

Ундан ҳам аввалроқ эса рекорд Жанлуижи Буффонга тегишли бўлиб турганди. “Ювентус” 2001 йилда уни “Парма”дан 52 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Бундан ташқари, Кепа энг қимматбаҳо испаниялик футболчи бўлди. У Альваро Мората (“Челси”, 65 миллион евро), Фернандо Торрес (“Челси”, 59 миллион евро) ва Гаиска Мендьетани (“Лацио”, 48 миллион евро) ортда қолдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар