Футбол стадионига дарахтлар экилди

14:55 09 Сентябр 2019 Жамият
399 0

Швейцариялик санъаткор Клаус Литтманн Австриянинг Клагенфурт-ам-Вёртерзе шаҳридаги «Вёртерзе» стадиони майдонига юзлаб дарахтларни экди. Бу ҳақда Трибуна.уз хабар берди.
"Табиатнинг чексиз жозибаси – ўрмонлар учун" деб номланган бадиий лойиҳа иқлим ўзгариши муаммолари ва ўрмонларнинг йўқолиб бораётганига эътиборни жалб этишни мақсад қилган, деб ёзади Artnews .

Санъатнинг жонли асарини яратиш учун 22 кун вақт сарфланди. 300га яқин дарахтларнинг қандағоч, тоғтерак, заранг, эман каби турлари Италия, Германия ва Бельгиядан олиб келинди.

Лойиҳанинг асосий ғояси – агар ўрмонларнинг йўқолиб кетиши олди олинмаса, келажакда дарахтларни худди спорт мусобақалари каби фақат стадионларда томоша қилиш мумкин бўлишига эътибор қаратишдир.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?